Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди

Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2018 йилнинг 6 октябрь куни Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Cессияда ташкилий масала кўрилди. 2016 йилдан Яккасарой туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган Маҳаметов Сарвар Тошматович Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Маҳаметов Сарвар Тошматович 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.

1993-1999 йй. — «Феррум» кичик корхонаси авточилангари, автомеханик.

1999-2002 йй. — «Ўзсматана-сантехника» қўшма корхонаси устаси, ҳудудий менежери.

2002-2005 йй. —Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникация тизимлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи в.б, бўлим бошлиғи.

2005-2010 йй. — Бектемир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Бектемир туман ҳокими

1-ўринбосари вазифасини вақтинча ижро этувчи, Бектемир тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси.

2010 й. — Бектемир тумани ҳокими.

2016 й. — ҳ.в. Яккасарой тумани ҳокими.

2018 йилнинг 6 октябридан бошлаб Чилонзор тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг