Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чимён шаҳарчасида нефт ва газ музейи очилди

Чимён шаҳарчасида нефт ва газ музейи очилди

Жорий йилнинг 29 декабр куни Фарғона вилояти Чимён шаҳарчасида Нефт ва газ музейи очилди.

Музейнинг очилиш маросимида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раҳбарияти, «Андижоннефт» АЖ Бошқаруви раиси Жалолиддин Бекмуродов, Фарғона шаҳар ва туман ҳокимлиги вакиллари, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари, маҳалла фаоллари ва фахрийлари қатнашдилар.

Ушбу музей Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда «Андижоннефт» АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон нефт ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган.

1898 йилда муҳандис С.А.Ковалевский бошчилигидаги экспедиция гуруҳи Чимён (Фарғона водийси) ҳудудида нефт конларини қидиришга киришадилар.

1901 йилда Марказий Осиёдаги илк нефт қудуқда бурғулаш ишлари бошланади. 1904 йилда 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришадилар. Ушбу қудуқ кунига 130 тонна нефт бера бошлайди (11 йил давомида). Шу кон асосида «Чимён» нефт жамияти тузилади.

Марказий Осиёдаги илк бурғуланган нефт қудуғи

1906-Фарғона вилоятида ўша даврда икки кубли, нефтни қайта ишлаш заводи қурилади. Ушбу завод ишга тушгунга қадар қудуқдан олинган нефт маҳсулотини асосан ғилдиракли араваларни мойлаш ҳамда ёқилғи сифатида ишлатиб келинган. Нефт маҳсулоти от араваларда етказиб берилган. Унинг сифати эса термометр ва ареометрлар билан аниқланади. Нефтдан ишлаб чиқаришнинг асосий маҳсулотлари керосин ва иситиш мойи олинган.

1907 йилда нефтни қайта ишлаш заводи ака-ука Нобеллар томонидан сотиб олинган ва босқичма-босқич реконструкция ишларини амалга оширишни бошлаганлар ҳамда Чимён шаҳарчасидан заводгача тўрт дюмли нефт қувурларини эксплуатация қилиш ишларини бошлайдилар.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг