Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқда ёниб кетган «Cobalt» машмашаси ҳамон давом этмоқда

Чирчиқда ёниб кетган «Cobalt» машмашаси ҳамон давом этмоқда

Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бундан олти ой муқаддам Чирчиқ шаҳрида ўз-ўзидан ёниб кетган «Cobalt» автомашинаси ҳусусида маълумот берган ва саъй-ҳаракатлардан сўнг истеъмолчига жавобгар «QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS» МЧЖ томонидан 97.479.380 (тўқсон етти миллион тўрт юз тўқсон етти минг уч юз саксон) сўм миқдорда компенсация ундирилиши тўғрисида суд қарорига эришилгани хусусида маълум қилинган эди, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

Буни қарангки, ушбу муаммо шу билан якун топмади. «QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS» МЧЖ раҳбарияти ушбу қарордан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида мурожаат қилган. 2019 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан «QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS» МЧЖ томонидан назорат тартибида берилган шикоят кўриб чиқилди ва қуйидагича ажрим қилди:

«Жавобгар «QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS» МЧЖ раҳбарининг шикояти бўйича суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топилсин».

Бундан ташқари «QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS» МЧЖ дан давлат даромадига 3.899. 896 (Уч миллион саккиз юз тўқсон тўққиз минг саккиз юз тўқсон олти сўм) давлат божи ундирилиши ҳам суд қарорида келтириб ўтилди. 

Хулоса ўрнида эса шундай деймиз, ҳақиқат ҳар қандай тегирмондан бутун чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг