Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Cobalt 16 ёшли болани уриб, учириб юборди

Cobalt 16 ёшли болани уриб, учириб юборди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомобили йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котиби ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 май куни туманнинг Навоий шоҳкўчасидан ўтувчи йўлда Cobalt ҳайдовчиси «Пастки Калангар» маҳалласида яшовчи 16 ёшли пиёда А.Н.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да ўз тенгдошини босиб кетганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг