Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат мадҳияси бастакорига аталган музей иш бошлади

Давлат мадҳияси бастакорига аталган музей иш бошлади

Фото: ЎзА

Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси 182/1-уйда миллий мусиқа санъатимизнинг буюк намояндаларидан бири Мутал Бурҳоновнинг уй-музейи очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Уй-музей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрда қабул қилинган «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасининг филиали мақомида ташкил этилди.

Муассаса очилишига бағишланган маросимда маҳаллий давлат ҳокимияти мутасаддилари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Музейда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мусиқасининг яратилиш жараёни акс этган лавҳалар ўрин олган. Уй-музейининг дастлабки меҳмонлари болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тарбияланувчилари, ёш санъаткорлар бўлди.

Композитор Мутал Бурҳонов умрининг сўнгги даврларида, 1997-2002 йилларда ўзи туғилиб ўсган шаҳардаги ушбу уйда яшаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг