Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юридик университетга 5000 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Юридик университетга 5000 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳудудлардаги давлат хизматлари марказлари томонидан Тошкент давлат юридик университетига 2018-2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, 15 июндан ҳозиргача ТДЮУ га 5000 нафарга яқин абитуриент ДХМ орқали ҳужжат топширган. 

Эслатма: Тошкент давлат юридик университетига фақат давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин. Бунинг учун абитуриентдан талаб қилинадиган ҳужжатлар: паспорт; ўрта ёки ўрта махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат; шунингдек, агарда абитуриент олимпиада ёки халқаро мусобақа ғолиби бўлса, шуни тасдиқловчи ҳужжат. Ҳужжатларнинг асл нусхалари эгаларига қайтариб берилади. ДХМ орқали юридик университетга ҳужжат топширишда тиббий маълумотнома, фото ва ҳоказолар талаб қилинмайди. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинадиган охирги кун — 15 июль.

Истисно: фақатгина ногиронлар ва чет эл фуқаролари бевосита юридик университетнинг ўзига бориб ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга.

Бу ўзгаришлардан мақсад вақт ва йўл харажатлари, тураржой билан боғлиқ ташвишларга барҳам беришдир.

Мисол: Қорақалпоғистондан Тошкентга келиб ҳужжат топширишга 1 киши учун йўл харажатлари (меҳмонхона, овқатланишни ҳисобга олганда) 1 миллион сўмдан ошади. Агар ҳамроҳ қўшилса, бу харажат 2 миллион сўмдан ошиб кетади.

Демак, давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали абитуриент ҳам вақтдан, ҳам нақддан ютмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг