Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дональд Трамп: «Обама ҳукумати Шимолий Корея билан уруш бўсағасига келиб қолган экан»

Дональд Трамп: «Обама ҳукумати Шимолий Корея билан уруш бўсағасига келиб қолган экан»

Фото: «currenttime.tv»

«АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Шимолий Корея билан уруш бўсағасига бориб қолган», – деди Американинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Трамп Монтана штатига тарафдорлари билан учрашувга кетаётиб Обама даврида Шимолий Корея жуда кўп марта ядровий қуролларни синовдан ўтказганини маълум қилган.

Агар Обама Шимолий Корея билан урушганида 50 миллион киши ҳалок бўлар эди.

«Шимолий Корея ядровий қуроллар ишлаб чиқариш дастурини сир тутишда қийналаяптими?» деган саволга Трамп «Кўрамиз» дея жавоб қайтарган.

Трамнинг сўзларига кўра, сўнгги 8 ой мобайнида Шимолий Корея бирорта ядровий қуролни синовдан ўтказмаган.

Трамп Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар кўнгилдагидек ўтганини таъкидлаган.

Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз ватани келажаги учун яхши йўл танлаганини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг