Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дорилар жим ўлдиради ёхуд «Электрон рецепт» ортидаги ҳақиқат

Электрон рецепт тизими жорий қилиниши билан ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозаралар пайдо бўлди.

Баъзи беморлар сурункали касаллиги туфайли доимий равишда қабул қиладиган дорилари ҳам эндиликда рецепт асосида бериладиган дорилар рўйхатига киритилганидан норози.

Тўғри, биз дорини осонгина қабул қиламиз. Аммо у нотўғри ичилса — ошқозон, юрак, жигар, ичак ва гормонлар тизимини аста секин емира бошлайди.

21 йиллик тажрибага эга фармацевтика эксперти ва эндокринолог Гавҳар Мухиддинова билан бўлган интервьюда электрон рецепт, антибиотиклар, гормонлар, инсулин, дисбактериоз ва ҳатто анафилактик шокгача олиб келган реал ҳолатлар ҳақида очиқ суҳбатлашдик.

Гавҳар Мухиддинованинг сўзларига кўра, электрон рецепт тизими дориларни назорат қилиш ва нотўғри фойдаланишни камайтириш мақсадида жорий этилди.

«Бемор ўзбошимчалик билан дори ичса, натижа жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин,» — дейди у. 

Шу жумладан:

Антибиотиклар ошқозон ва ичак микрофлорасига салбий таъсир қилиши мумкин.

Гормонал препаратлар ва инсулин нотўғри қабул қилинса, қалқонсимон без ва умумий гормон тизимига зарар етказади.

Дисбактериоз ва анемия кўпинча нотўғри ёки ортиқча дорилар оқибатида юзага келади.

Баъзи беморлар эса ўзбошимчалик билан дори қабул қилиш оқибатида анафилактик шок ҳолатига дуч келган.

Эксперт электрон рецепт тизимини айнан шу хавфли дориларни назорат қилиш учун самарали восита сифатида баҳолайди.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир дори муайян вазият ва бемор ҳолатига мос равишда индивидуал танланиши керак.

Шунингдек, Гавҳар Мухиддинова, қиммат дорилар ҳар доим ҳам фойда берадими йўқми, унинг аналогларидан фарқи нимада эканлигини ҳам аниқ тушунтириб берди.

Электрон рецепт тизими баъзи беморлар томонидан шикоятлар ва айрим ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин, аммо унинг асосий мақсади — бемор хавфсизлигини таъминлаш.

Бу суҳбатни нафақат беморлар, балки, шифокорлар ҳам кўриши тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг