Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг катта круиз кемаси фойдаланишга топширилди

Дунёдаги энг катта круиз кемаси фойдаланишга топширилди

Фото: «Royal Caribbean»

«Денгизлар мўъжизаси» (Wonder of the Seas) жума куни кечқурун Франциянинг Сен-Назер портидаги Chantiers de l'Atlantique кемасозлик заводидан жўнаб кетди.

Уни қуришга икки йил вақт кетди. Ҳозир расман дунёдаги энг катта круиз кемаси ҳисобланади.

Энди ишни охирига етказиш учун у Марсель портидаги қуруқ докда туради. Март ойи бошида Флоридада Эверглейдс портидан Шарқий ва Ғарбий Кариб денгизи бўйлаб ҳафталик саёҳатларини бошлайди.

Унинг узунлиги 362 метр, кенглиги 64 метр, оғирлиги эса 236 857 тоннани ташкил этади.

Лайнерда 20 та ресторан ва 11 та бар мавжуд бўлиб, улар 18 та палубада 6988 йўловчига хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 1912 йилда чўкиб кетган «Титаник» йўловчи сиғими 2439 кишини ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг