Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг тоза сув олинди

Дунёдаги энг тоза сув олинди

Фото: «Lyd.org»

Австриялик физиклар дунёда биринчи бўлиб мутлақ тоза сув олишга эришишди, деб хабар бермоқда «Terrnews.com». Синов тўлиқ вакуум шароитида металл игна учида микросумалак ўстириш ҳисобига мувафақиятли амалга ошди.

Веналик олимларни шу пайтгача ҳеч қанақа қўшимчаларсиз сув намунасини олиш масаласи қизиқтириб келаётганди. Ҳатто энг тоза ҳаво билан ҳам салгина бўлса-да алоқада бўлган сув билан бу ишни амалга ошириб бўлмасди.

Чунки сайёрамизнинг исталган нуқтасида олинган кислород, ҳатто у махсус шароитда тозаланган бўлса ҳам, турли-туман моддалардан холи эмас, булар инсон учун безарар, аммо сув билан тажрибалар ўтказишда кимёвий жараёнларга таъсирини ўтказади.

Сув намунасини ҳаводан бутунлай иҳоталаш мақсадида физиклар махсус вакуум камерасида микросумалаклар етиштиришни ўйлаб топишди. У ерга аввалига ингичга металл игна жойлаштиришди, камерани энг паст ҳароратгача туширишди, кейин эса иситишди. Натижада игнанинг учида ҳосил бўлган сумалак сув томчисига айланиб, титан пластина диоксидига оқиб тушди.

Шу бир қатра сув таҳлили ўрганилганда у ўта тоза, ҳар қандай қўшимча ва бошқа моддалардан холи экани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг