Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ ва прокуратура йирик дорифурушни қўлга туширди

ДХХ ва прокуратура йирик дорифурушни қўлга туширди

Фото: Прокуратура департаменти.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Х.И. “Хўжа Ахмад Вале” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 6 880 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда хизмат хонадонида нарколаборатория ташкил этган ИИБ ходими қўлга тушганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг