Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дзюдочиларимиз Париждан 2 та медал билан қайтишмоқда

Дзюдочиларимиз Париждан 2 та медал билан қайтишмоқда

Жорий йилнинг 8-9 феврал кунлари дзюдо бўйича Франция пойтахти Париж шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган Paris Grand Slam-2020 турнирида 115 та мамлакатдан 700 нафардан ортиқ дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишиб, иккита медаль ва Токио-2020 ёзги Олимпиадаси учун рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар 115 давлат орасида 13-ўринни эгаллаган бўлса, мусобақада иштирок этган яна 92 мамлакат вакиллари ортга медалсиз қайтди

Мусобақа якунига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Япония терма жамоаси пешқадамга айланди. Дзюдо ватани вакиллари 3 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Франция терма жамоаси бу борада иккинчи бўлди. Мезбонлар ҳам Япония цингари 3 та олтин медалга эга чиқишди. Фақат фарангларда кумуш медаллар сони камроқ бўлди - 1 та. Францияликлар яна иккита бронза медалига сазовор бўлишди. Биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритган Жанубий Корея терма жамоаси кучли учликка якун ясаган.

Канада, Нидерландия, Украина, Косово, Испания, Исроил ва Бельгия терма жамоалари ҳам биттадан олтин медалга эга бўлишди. Ўн еттита терма жамоа камида битта кумуш, йигирма уч мамлакат делегациялари эса камида битта бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ортга қайтишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг