Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада декабрдан электромобил ишлаб чиқарила бошлайди

Фарғонада декабрдан электромобил ишлаб чиқарила бошлайди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғонада дастлабки электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган «Central Asia Motors» корхонасида бўлиб, корхонани ишга тушириш билан боғлиқ жараёнлар билан танишди.

Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган ушбу корхонада умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган «Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Ушбу маблағнинг 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, яна 5 миллион доллари банк кредити бўлса, қолган 40 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Босқичма-босқич амалга ошириладиган ва 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Тўла қуввати билан ишга тушгач, корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади.

Жорий йилнинг декабрь ойида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида янги корхона конвейерларидан чиқади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда электромобилларни қувватлантириш шахобчалари оммалашмаганини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилиб, бунда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг