Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элликқалъада Нукус ДПИнинг янги факультети ташкил этилди

Элликқалъада Нукус ДПИнинг янги факультети ташкил этилди

Талабаларнинг доимий яшаш жойларига яқин ҳудудда таҳсил олишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факультети ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ўз Телеграм каналида хабар берди. 

Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультети Қорақалпоқ давлат университетининг Бўстон академик лицейида ўз фаолиятини бошлайди.

Буйруқ асосида ҚҚДУнинг Бўстон академик лицейи бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди ва мол-мулклари билан биргаликда Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультетига ўтказилади.

Шунингдек, Нукус ДПИ янгидан ташкил этилаётган факультетда ўрнатилган тартибда таълим жараёнини ташкил этиш, Элликқалъа тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи талабалардан иборат гуруҳлар ташкил этиш ва мазкур гуруҳларни Элликқалъа педагогика факультетига бириктириш, факультетни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг