Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди байрам салютлари бир нечта жойларда отилади

Энди байрам салютлари бир нечта жойларда отилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотида йиғилганлар томонидан байрам мушакбозлигини янада гўзал ва хилма-хил қилиш, пойтахт ҳудуди катталигини ҳисобга олиб, шаҳарнинг беш-олти жойида ушбу тадбирни амалга ошириш таклифи билдирилди.

Ушбу таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари мушакбозликдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишлари учун пойтахтнинг бир нечта ҳудудларида мушакбозлик ўтказилиши кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг