Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди ҳар йили қўшимча дам олиш кунлари олдиндан белгиланади

Энди ҳар йили қўшимча дам олиш кунлари олдиндан белгиланади

Фото: «Insuranceage.co.uk»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 декабр куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:

2 январ – сешанба;

20 март – сешанба;

31 август – жума.

Шунингдек, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

6 январ – шанба 3 январ – чоршанбага;

17 март – шанба 19 март – душанбага;

24 март – шанба 22 март – пайшанбага;

25 август – шанба 23 август – пайшанбага;

26 август – якшанба 24 август – жумага;

8 сентябр – шанба 3 сентябр – душанбага;

15 сентябр – шанба 4 сентябр – сешанбага;

29 декабр – шанба 31 декабр – душанбага.

Фармон билан бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.

Шунингдек, бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномалари ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади.

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлашни инобатга олган ҳолда келгуси календар йили учун қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида ҳар йили 15 октябрдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши топширилди.

Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А.Хаитов зиммасига юкланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг