Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳкумлар спорт билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлишади

Маҳкумлар спорт билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлишади

Фото:«PULSE GYM»

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва шароитларини яхшилаш масаласига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқиб маъқулладилар. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг «Телеграм»даги саҳифасида хабар берди.

 Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия қодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилиб, унга кўра кодекснинг 9-моддасига қўшимчалар киритилган. Унга кўра маҳкумларга «об-ҳаво шароити йўл қўйса, иш вақтидан бўш пайтларида тоза ҳавода жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш ва  психологик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Шу билан бирга маҳкумлар психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда фақат уларнинг розилиги билан иштирок этади, меҳнат қонунчилигига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароити, дам олиш, таътил, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўланиши бўйича қўшимча ҳуқуқлари белгиланди.

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигини 70-йиллигига бағишланган тадбирлар дастури ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 17 декабрдаги  резолюцияси (қарори) билан қабул қилинган Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартларини 13-қоидасида маҳкумлар фойдаланадиган ҳамма бинолар, энг аввало, ётиш бинолари барча санитария талабларга жавоб бериши кераклиги, бунда тегишли эътиборни иқлим шароитларига, айниқса бу биноларнинг кубатурасига, уларнинг минимал майдонига, ёритилишига, иситиш ва ҳаво алмаштиришига қаратиш керак.

Шу боис, Қонун лойиҳаси билан кодекснинг 84-моддаси «Маҳкумларнинг яшаш жойи» бўйича ҳам қўшимчалар киритилмоқда. Яъни «озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келадиган умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар».

Амалдаги таҳрирда эса «озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшайдилар» деб белгиланган бўлиб, «санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келадиган» турар жой, хона ёки камераларда яшаш кўзда тутилмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг