Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг очиқ давлат идоралари эълон қилинди (рейтинг)

Энг очиқ давлат идоралари эълон қилинди (рейтинг)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган эди. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиб, баҳолаш натижаларини ҳар йили икки маротаба эълон қилиб боради.

Бугун, 15 сентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди. Унда 45 та давлат идорасининг 2018 йил 1 июль ҳолатигача бўлган кўрсаткичлари эълон қилинди.

Мониторинг натижасига кўра, Адлия вазирлиги 88,12 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 75,85 балл билан иккинчи, Марказий банк 66,75 балл билан учинчи ўринни эгаллади.

Очиқликни таъминлаш йўлида бир қатор ижобий натижаларга эришган Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгаллади.

Энг ёмон кўрсаткич

Фаолияти очиқлиги бўйича вазирликлар орасида Сув хўжалигида энг ёмон кўрстакич — 15,83 балл.

Ҳокимликлар орасида эса Самарқанд вилояти энг қуйида.

Шу пайтгача рейтинг баҳолашда фақат давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларга эътибор қаратилган  бўлса, жорий йилдан бу ишларнинг сифати ва сони, унинг самарадорлигини баҳолаш каби янги мезон асосида ўтказилди. Бунда, энг аввало, давлат хокимияти органлари раҳбариятининг кенг аудитория билан мулоқоти, учрашув, матбуот анжуманлари, брифинглардаги бевосита иштироки, ахборот хизматлари фаолияти  ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида қаноатлантирилганига алоҳида  урғу берилди.

Рейтинг (ТОП-10)

  1. Адлия вазирлиги — 88,12 балл
  2. АКТ вазирлиги — 75,85 балл
  3. Марказий банк — 66,75 балл
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 64,30
  5. Давлат солиқ қўмитаси — 63,56
  6. Ташқи ишлар вазирлиги — 63,18
  7. Интеллектуал мулк агентлиги — 62,28
  8. Халқ таълими вазирлиги — 58,35
  9. Молия вазирлиги — 57,80
  10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 54,49.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг