Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энг яхши адвокат» танлови ўтказилади

«Энг яхши адвокат» танлови ўтказилади

Фото:«Ekspertiz.com.ua»

Адвокатлар палатаси томонидан  «Энг яхши адвокат» ва  «Энг яхши адвокатлик тузилмаси» республика танловлари  ўтказилади.

2 босқичдан иборат бўлган танловнинг биринчи босқичи Адвокатлар палатасининг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида жорий йилнинг февраль ойида ўтказилса, иккинчи босқичи эса март ойида ташкил этилади.

Танловда якунланган йил давомида адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади. Бунда ҳар бир ҳудуддан 3 тадан энг яхши адвокатлик тузилмаси ва адвокат номзодига таклифлар 2018 йилнинг 28 февраль кунига қадар Адвокатлар палатасига тақдим этилиши лозим.

Улар орасидан адвокатлик тузилмалари раҳбарлари ва адвокатлар ҳакамлар ҳайъати томонидан суҳбатдан ўтказилиб, йилнинг энг яхши 3 та адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар аниқланади.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган  «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида тақдирланади.

Маълумот учун: танловда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар фаолият кўрсатган адвокатлик тузилмаларидан ҳамда интизомий жавобгарликка тортилган адвокатлардан ташқари барча адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар иштирок этишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг