Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг яхши камерага эга ҳамёнбоп смартфон номи эълон қилинди

Энг яхши камерага эга ҳамёнбоп смартфон номи эълон қилинди

Фото: «mobinfo.uz»

Дунёга машҳур «Thephonetalks.com» интернет ресурсида ҳамёнбоп янги «Meizu M6T» смартфонининг камераси реал шароитда тасвирга оладиган энг яхши камера дея эътироф этилди, деб хабар беради «MobInfo.uz».

Нашр муаллифларининг сўзларига қараганда, «M6T»нинг камераси — ҳамёнбоп сегментдаги энг яхши ҳисобланади. Улар камеранинг «портрет режими»ни, яхши ёритилмаган шароитда ҳам ажойиб ишлашини ҳамда динамик диапазонини алоҳида таъкидлаб ўтишган.

Фото: «mobinfo.uz»

Эслатиб ўтамиз, «Meizu M6T» смартфони жорий йилнинг июлидан бошлаб етказиб берилади. Ҳозирча нархи маълум эмас.

«Meizu M6T»нинг техник тавсифи:

  • Алоқа: «LTE»ни қўллаб-қувватловчи 2 та nanoSIM-карта;
  • Дисплей: 5,7 дюймли «LTPS», 2,5D ойна билан ҳимояланган;
  • Процессор: 8 ядроли «Mediatek MT6750»;
  • Графика: «Mali-T860 MP2;
  • Тезкор хотира: 2/3 гигабайт;
  • Ички хотира: 16/32 гигабайт + 128 гигабайтгача microSD;
  • Асосий камера: 13+2 мегапикселл, ф/2.2 + ф/2.8, 5-элементли линза, фазали автофокус, икки қатламли «вспишка»;
  • Фронтал камера: 8 мегапикселл, ф/2.0, 4 элементли линза, кенг тасвирга олиш бурчаги;
  • Батарея: 3300 мА/соат;
  • Ўлчамлари: 152,3 х 73 х 8,4 миллиметр.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг