Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эритрея аҳолиси ташналикдан қийналмоқда

Эритрея аҳолиси ташналикдан қийналмоқда

Фото: ICRC

Эритреянинг пойтахт Асмэра ҳукумати мамлакат сўнгги ойларда ичимлик суви етишмаслигидан қийналаётганини норасман тасдиқлади.

Мамлакат ҳукумати воқеаларни жимгина кузатиб, бирон-бир чора кўрмаяпти, маҳаллий аҳоли вазият кундан-кунга оғирлашиб, улкан гуманитар инқироз бошланиб кетишидан хавотирда.

Пойтахтликларнинг айтишича, дўконларда сотилаётган ичимлик суви анча тортилиб қолган, қолаверса, шаҳарларга ҳам водопровод суви етиб келиши муаммо. Бу ҳам етмаганидек, Эритрея ҳукумати аҳоли келажак учун асраб қўйган 300 цистернадан ошиқ сувни мусодара қилган.

Эритреялик бир фуқаро шундай дейди: «Охирги тўрт ой давомида уйимга сув келгани йўқ. Бироқ чинакам ташналик 2019 йилнинг августида, бошқа ерларда ҳам сувлар қуриб қолганидан кейин бошланди».

Маълумот учун: Эритрея — Шарқий Африкада, Қизил денгиз бўйида жойлашган. Ҳудуди — 121,1 минг квадрат километр. Аҳолиси — 6 миллион кишидан ортиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг