Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа кенгаши раҳбари: «Трампдек дўст бор экан, душманга ҳожат йўқ»

Европа кенгаши раҳбари: «Трампдек дўст бор экан, душманга ҳожат йўқ»

Фото:«Politicio.eu»

Европа кенгаши раҳбари Доналд Туск Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган Европа иттифоқи раҳбарлари саммити олдидан: «Трампдек дўст бор экан, душманга ҳожат йўқ», – деди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Эрон ядровий битимидан бош тортган ва Теҳрон билан иқтисодий ҳамкорлик қилаётган давлатларга санкция қўлланади дея таҳдид қилаётган Трампга: «Унга раҳмат айтишимиз керак. У туфайли айрим хомхаёллардан воч кечдик. Ёрдам керак бўлганида, ўзимизнинг қўлимиз борлигига шукур қиламиз», – деди.

Эрон билан ядровий битим имзолаган Европа давлатлари орасида Англия, Франция ва Германия ҳам бор. Доналд Тускнинг айтишича, бу давлатлар АҚШнинг қарори қандай бўлишидан қатъи назар, битимдан воз кечмаслигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг