Европа Украина ва Россия учун «буфер зона» таклиф қиляпти

Европа дипломатлари Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик музокараларини жонлантириш мақсадида янги ташаббус устида ишламоқда. Politico нашрининг ёзишича, ушбу ташаббусга кўра, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув хавфини камайтириш учун махсус «буфер зона» ташкил этилиши мумкин.
Мазкур таклиф АҚШнинг иштирокисиз ишлаб чиқилмоқда. Европа раҳбарлари Украинадаги уруш Европага катта хавф туғдираётганини ҳисобга олиб, мустақил ташаббус кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Бунда Украина билан Россия ўртасидаги муайян ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар ва қурол-яроқлар жойлаштирилиши тақиқланади. Мазкур минтақа икки томон армиялари ўртасида «ҳимоявий масофа» вазифасини бажаради. Европа дипломатлари бундай чора орқали тинчлик музокараларига йўл очилишига умид қилмоқда.
Украина ҳукумати ҳозирча бундай режага очиқ муносабат билдирмади. Киевда асосий талаб шу – Россия босиб олган ҳудудлардан чиқиши лозим. Украина жамоатчилиги ҳам буфер зона ғоясини эҳтиёткорлик билан қабул қилмоқда, чунки у Россиянинг мавқеини мустаҳкамлаб қўйиши мумкин.
Россия эса Европа ташаббусини расман қўллаб-қувватламаган. Кремль томонидан ҳозирча аниқ реакция бўлмади, аммо таҳлилчиларга кўра, Москва бундай буфер зонани ўз шартларини тиқиштириш воситаси сифатида қўллаши мумкин.
Европа давлатлари Украинадаги урушнинг узоқ давом этиши қитъа хавфсизлиги учун жиддий таҳдид эканини англаб турибди. Шу боис АҚШга қараб турмасдан, мустақил сиёсий йўл танлашга интилаяпти.
Манба: politico.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter