Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона Давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фарғона Давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Насимжанов Юнусжон Зоҳидович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ю.Насимжанов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат техника университетини, 1997 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекциясида Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасида турли раҳбар лавозимларида ишлаган.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Давлат солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг