Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғоналик аёл собиқ эрига товон пули тўлади

Фарғоналик аёл собиқ эрига товон пули тўлади

Бироз ғалатироқ, аммо  бор гап: Фарғонанинг Учкўприк туманида аёлдан собиқ эрига товон пули ундирилди, шунингдек уй-жойнинг тенг ярмини ҳам... Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ марказий аппарати матбуот хизмати маълум қилди.

Гап шундаки, собиқ эрнинг  даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида қанотлантирилиб,  собиқ хотинидан  уй-жойнинг тенг ярми, 7.249.329 сўм компенсация, 3.778.516  сўм суд ҳаражатлари ва 16.110 сўм почта ҳаражати ундирилиши белгиланган эди.

Ижро ҳужжати МИБнинг туман бўлимига келиб тушгач, дарҳол ишга киришилди. Эътиборлиси, аёл оёқ тираб туриб олгани йўқ: МИБчиларнинг тушунтиришларига қулоқ солиб, уйнинг ярмини берди, пулниям  дарҳол санади. Бу билан у қонунга итоаткорлигини кўрсатдими ёки тезроқ қутулганига  (эрдан ҳам,  қарздан ҳам) шукур айтмоқчи бўлдими – ким билсин?!

МИБчилар эса аёлнинг хаёлидан ўтаётгани билан қизиқишгани йўқ – чунки улар  ижро иши ғалваси ёпилаётганидан ич-ичидан мамнун эди. Собиқ эр-хотинлар ўртасида мулкни бўлишга оид ишлар жанжалсиз бўлмайди-да. Бунга мисоллар тиқилиб ётибди, ахир?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг