Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Филиппинлик энг бой киши 94 ёшида вафот этди

Филиппинлик энг бой киши 94 ёшида вафот этди

Фото: «Reuters»

«SM Investments Corporation» («SMIC») компаниясининг фахрий раиси, Филиппиннинг энг бой кишиси Генри Си 94 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда «CNN Philippines» телеканали марҳумнинг оила аъзолари ҳамда «SMIC» директорлар кенгаши раиси Хос Сиога асосланиб хабар тарқатди.

Телеканал маълумотига кўра, 18,3 млрд. АҚШ долларига эга Генри Си 2018 йили «Forbes» талқини бўйича Филиппиннинг энг бой кишиси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг