Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фирибгарлиги учун»: «Volkswagen» собиқ раҳбари судга чақирилди

«Фирибгарлиги учун»: «Volkswagen» собиқ раҳбари судга чақирилди

Фото: EPA / UPG

«Дизель можароси»дан сўнг орадан беш йил ўтиб, Брауншвейг (Германия) суди «Volkswagen» автоконцерни собиқ раҳбари Мартин Винтеркорн ва яна тўрт нафар шахсга нисбатан даъволарни қаноатлантирди, энди улар судда жавоб беради.

Винтеркорн олдиндан тил бириктириб тижорий фирибгарликка қўл урганликда гумон қилинмоқда. Суд вакилларига кўра, айблов ҳукми чиқиши эҳтимоли жуда юқори. Собиқ ва ҳозирда ишлаётган тўрт нафар ходимга нисбатан ҳам худди шундай айблов қўйилган.

Маълумот учун: «Volkswagen» раҳбарияти бутун дунё бўйлаб сотилган миллионлаб машиналарида экологик тестни алдовчи дастур ўрнатилганига 2015 йил сентябрида иқрор бўлганди.

Германиянинг ўзида ушбу фирибдан жабрланган автомобиль эгаларининг қарийб 90 фоизи компаниядан компенсация ундириб беришни сўрашган. Концерн Германиядаги 235 мингта автомашина эгасига жами 750 миллион евро миқдорида бадал тўлашга розилик берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг