Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фоторепортаж. Чегарачилар фаолиятига бир назар

Фоторепортаж. Чегарачилар фаолиятига бир назар

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 30 март куни журналистлар ва блогерлар учун махсус уюштирилган медиа-турда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармаси томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишткўприк» ўтказиш пункти орқали Ўзбекистондан чиқиб кетувчиларни паспорт назоратидан ўтказиш учун 9 та кабина ва 18 нафар ходим фаолият кўрсатади. Бир кишининг Ўзбекистон ҳудудига кириб, барча чегара ва божхона жараёнларидан ўтиши юксиз ҳолатда ўртача 3,5−4 дақиқани олмоқда. Бу вақтнинг катта қисми эса оралиқ масофани пиёда босиб ўтишга сарфланмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон билан қўшни давлат чегараларида 69 та ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатаётган бўлса, улар орқали кунига 120 мингдан зиёд киши кириб-чиқмоқда. Уларнинг тўртдан бир қисми эса айнан «Ғишткўприк» (Қозоғистонда — «Жибек жоли») ҳиссасига тўғри келади.

Чегара ўтказиш мажмуаси ўтказувчанлигини ошириш мақсадида икки давлат ўртасидаги келишувга кўра юк машиналарини бошқа — «Тошкент» ва «Навоий» ўтказиш пунктлари орқали ўтказиш йўлга қўйилди, дейди ДХХ Чегара назорати бошқармаси бошлиғи Собир Ўринбоев.

«Ғишткўприк» ўтказиш пункти замонавий сканерлаш ускуналари билан таъминланган. Яқинда йирик ҳажмли юкларни қисқа фурсатда сканер қилишга мўлжалланган ускуна ҳам ўрнатилди. Бу чегарани кесиб ўтиш жараёнини янада тезлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг