Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фоторепортаж. Шавкат Мирзиёев Андижон ипаклари билан танишди

Фоторепортаж. Шавкат Мирзиёев Андижон ипаклари билан танишди

Фото: «President.uz»

Андижон туманида «Andijan Silk.Co» қўшма корхонаси очилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонага ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, унинг фаолиятига старт берди. Бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Фото: «President.uz»

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги ушбу Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида пилла қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига 2 миллион 100 минг доллар эвазига Хитойда ишлаб чиқарилган ип йигирув ва тикув машиналари келтириб ўрнатилди. Натижада 150 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Жорий йил охиригача ишчилар сонини 300 тага етказиш кўзда тутилмоқда.

Фото: «President.uz»

Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 300 тонна қуруқ пилла қайта ишланади. 2018 йилнинг ўзида 5,1 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу ернинг ўзида пиллачиликни ривожлантириш, чарм-пайафзал, қурилиш материаллари, ип-калава ҳамда газламалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Фото: «President.uz»
Фото: «President.uz»
Фото: «President.uz»
Фото: «President.uz»
Фото: «President.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг