Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда президентликка собиқ номзодга уч ой шартли қамоқ жазоси тайинланди

Францияда президентликка собиқ номзодга уч ой шартли қамоқ жазоси тайинланди

Фото: «Reuters»

Бугун, 9 декабрь куни «Бўйсунмас Франция» партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон устидан суд ҳукми ўқилди: 2018 йилнинг октябрь ойида партиясининг штаб-квартирасида ўтказилган тинтув пайти «қонунга итоат этмагани ва иғво уюштиргани учун» унга нисбатан уч ойлик шартли қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Президентликка собиқ номзод Меланшон 8 минг евро жарима ҳам тўлайди. Унинг партияси штаб-квартирасида тинтув ўтказишдан мақсад эҳтимолий молиявий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун эди.

Меланшон ўта сўл қарашларга эга бўлиб, амалдаги президент Эммануэл Макрон сиёсати ҳамда «сариқ нимчалилар» ҳаракати тарафдорларини доим танқид остига олади. Меланшон 2017 йилги президентлик сайловларининг биринчи турида 19,5 фоиз овоз тўплай олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг