Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ бугунги зилзила ҳақида расмий маълумот берди

ФВВ бугунги зилзила ҳақида расмий маълумот берди

Бироз аввал Тошкент шаҳрида зилзила кузатилгани ҳақида маълумот берган эдик. Маълум бўлишича, ер қимирлаши юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қайд этилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бугун қайд этилган зилзила ҳақида расман хабар берди.

Унда айтилишича, зилзила маркази Тошкентдан 520 километр жануби-шарқда, Афғонистонда кузатилган. Унинг магнитудаси 6 баллга тенг бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудларида турли даражада сезилган. Хусусан, Тошкент, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Қаршида 3 балл, Термизда 4 балл.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида ФВВга маълумот келиб тушмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг