Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғазо секторидаги тутқунлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Элчихона

Ғазо секторидаги тутқунлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Элчихона

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси айрим ОАВлар тарқатаётган хабарлар юзасидан баёнот берди. Улар Исроил-Фаластин тўқнашуви чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотларни тарқатган.

Элчихонанинг маълум қилишича, шу пайтга қадар идорага Исроил ва Ғазо секторидаги эскалация зоналарида мажбуран ушлаб турилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек, дипломатик идора баёнотида, ҳозирда мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларини рўйхатга олиш тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилаётгани таъкидланади.

Мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларидан эса ўзлари жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни дипломатик миссиянинг электрон манзилига жўнатиш сўралмоқда.

Бундан ташқари, уларга ўзлари ҳақида ушбу ҳаволада келтирилган ҳужжатни тўлдириш тавсия қилинмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг