Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Германиялик Аҳмадбой» — шайхлардек яшаётган қочоқ

«Германиялик Аҳмадбой» — шайхлардек яшаётган қочоқ

Фото: «Bild.de»

«Guidograndt.de» ёзишича, суриялик қочоқ Аҳмад А., немис мезонлари билан ўлчанганда, ҳозир шайхлардек яшаяпти — беш хонали квартира, иккита ваннахона. Фақат ошхона сал тор бўлиб қолади шекилли, чунки Аҳмад яқинда Германияга олти нафар фарзанди ва икки нафар хотинини ҳам кўчириб келди...

Мана шу кўп болали оила асосан давлат берадиган пулларга кун кўряпти. Уларга бепул уй ажратишди, текинга тил ўргатишади ва ишга жойлаб қўйишади. Аммо суриялик ишга чиқишга шошилаётгани йўқ, марҳаматини дариғ тутмаган канцлер Ангела Меркелни эса мақтагани мақтаган.

Шунчаликки, Аҳмад юлдузга айланиб кетди, бу ёқда эса немислар чиройли уйда ва хавфсизликда яшаш бир умрлик орзуси бўлган 32 ёшли бу сурияликни ижтимоий тармоқларда  фаол муҳокама қилишни бошлаб юборишди.

Маълумотларга қараганда, Аҳмад Сурияда малакали ишчи бўлмаган, таълим олмаган. Аёлларидан бири унга текканида 13 ёшда бўлган, бу Германия қонунларига зиддир. Камига Аҳмад яна иккита хотин олиб, улардан тўрт нафар фарзанд кўрмоқчи.

Немис жамияти мана нимадан дарғазаб...

Дарвоқе, Аҳмаднинг оиласини боқиш Германияга ҳар ойда 7 минг еврога тушяпти. «Аҳмадбой»нинг мавқеига эришиш учун оддий немис 70 йил мустақил меҳнат қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг