Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган?

Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган?

Фото: «depositphotos.com»

Дастурхонингиздаги таом заҳарланган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб яшашни тасаввур қилиш қийин. Гитлер ана шундай қўрқув ичида яшаган. Айнан шунинг учун ҳам у 15 нафар қиздан иборат «заҳарли жамоани» тузган. «Рамблер» ушбу воқеа ҳақида қизиқарли маълумотларни тўплади.

Маълум бўлишича, икки ярим йил давомида Учинчи рейхдаги қизлар Фюрерга олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тотиб кўриб юришган. Бу уларнинг ҳар кунги иши эди. Қизиғи, уларнинг ҳаммаси асл немис аёллари бўлишган — бу Гитлернинг қатъий талаби эди. У ташқи ғанимлар ёки ички душманлари таомга оғу қўшиб қўйишидан жуда хавотирланарди. Қизлар учун бошлиққа хизмат қилиш — шарафли вазифа ҳисобланган.

Қизларнинг ғалати ҳикоялари ҳақида бутун олам 2013 йилга келибгина хабар топди: улар орасида ягона омон қолган аёл — 95 ёшли Марго Вельк бу ҳақда «Шпигель» журналига сўзлаб берди.

Велькнинг айтишича, қизлар ҳар куни сабзавот, гуруч, паста ва ўша вақтларда кам учрайдиган экзотик меваларни тотиб кўришган. Гитлер вегетариан бўлгани учун гўшт емаганини ҳисобга олмаганда, «дегустаторлар»нинг ҳаёти эртакдек туюлиши мумкин — ахир уруш даврида кўпчиликнинг егани бир бурда қотган нони ҳам бўлмаган пайтларда қизлар ҳар куни тўйгунча овқатланишарди. Фақат улар бу мўл-кўлликдан хурсанд бўлишмаган.

«Баъзилари шу даражада қўрқишардики, овқатлана бошлагач йиғлашга тушарди. Биз ҳаммасини еб тугатишимиз шарт эди. Сўнгра бир соат кутишга тўғри келарди. Ҳар сафар аҳволимиз ёмонлашиб қолишидан жуда қўрқардик. Ҳар сафар ҳеч нима бўлмагач эса яна ҳўнграб йиғлардикфақат буниси омон қолганимиз учун хурсандчилик кўз ёшлари эди», — дея хотирлайди Вельк.

Қизларга таомни эсэсчилар келтиришарди. Овқатланиб бўлгач дегустаторларга ҳеч нима қилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун бир соат кутиларди. Фақат шундан кейингина таомни Гитлерга олиб киришарди.

Маълумотларга кўра, шу вақт давомида қизлардан бирортаси ҳам заҳарланиб қолмаган.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг