Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарорат 10-12 даражагача тушиб кетади: Гидрометеорология баёнот берди

Ҳарорат 10-12 даражагача тушиб кетади: Гидрометеорология баёнот берди

Фото: Xabar.uz

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди. 

9-11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13° илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5° илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3° совуқгача бўлади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг