Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди — ОАВ

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди — ОАВ

Фото: «LIGA.net»

Ҳиндистонда ковид касаллиги аниқланган инсонлар сони бир миллиондан ошди. Бу ҳақда маҳаллий «Hindu» нашри ўз ҳисоб-китобларига асосланиб хабар берди.

Нашрга кўра, Ҳиндистонда бугун, 16 июль куни  коронавирус қайд этилиши бўйича жами ҳолатлар сони 1 001 449 тага етган, вирус қурбонлари сони эса — 125 582 киши.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган охирги маълумотда мамлакатда коронавирус беморлари сони 968 минг нафардан ошгани кўрсатилган. Ҳукумат қўшимча қилишича, беморларнинг аксарият қисми — 612 минг киши тузалиб кетган.

Ҳозирда Ҳиндистон дунёдаги учинчи коронавирус ўчоғи бўлиб турибди. Энг кўп касаллик АҚШ ва Бразилияда қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг