Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимият айтмаса ҳам хайрия ёрдамларини қилаётгандик — Тадбиркор

Ҳокимият айтмаса ҳам хайрия ёрдамларини қилаётгандик — Тадбиркор

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жойлашган «UzTex» корхонаси «Темир дафтар»га киритилган 100 та оилани ўз қарамоғига олган. Шунингдек, Норин туманида ҳам корхона филиали жойлашган бўлиб, бу ерда ҳам 100 та хонадонга ёрдам бериб келинмоқда. Корхона бошқарувчиси Одилжон Жўраев хайрия ишларини бошлашга нима сабаб бўлганини сўзлаб берди.

— Коронавирус пандемияси юртимизга кириб келиб, кўпчилик хонадонлар қийин аҳволга тушиб қолгандаёқ ўз ихтиёримиз билан ёрдам беришни бошлаб юборган эдик. Март ойидан бошлаб ҳар куни иккита бўрдоқи қўчқор сўйиб, аҳолига тарқатдик. Кунига 50 та хонадонга 2 килограммдан гўшт бериларди.

Кейинчалик «Саҳоват ва кўмак» дастури асосида, аҳолининг муҳтож қатлами аниқланиб, ёрдам берила бошлагандан сўнг олиб бораётган ишимизни ҳокимият билан мувофиқлаштирдик. Яъни, биз ҳокимият айтмаса ҳам хайрия ишларини бошлаб юборгандик. Ҳозирда ҳам корхона қарамоғидаги оилаларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти, — дейди Одилжон Жўраев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг