Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳомила эмас, ўсма бўлиб чиқди: шифокорларни ҳайратга солган британиялик аёл

Ҳомила эмас, ўсма бўлиб чиқди: шифокорларни ҳайратга солган британиялик аёл

Фото: «Zen.yandex.ru»

Буюк Британия фуқароси Кэти Холмс 6 килолик хавфли ўсмани ҳомиладорлик деб ўйлаган, деб ёзади «The Sun» газетаси.

Аёл нохушликни илк бор 2016 йил сентябрда ёқилғи қуйиш шохобчасида тунги сменада ишлаётганда сезган. Қайт қилиш, бош айланиши ва кучли қорин оғриғидан безовта бўлган. Шифокорлар унга гастроэнтерит ташхисини қўйишиб, дори-дармонлар буюришган.

Холмс шикоятлар билан тинмай шифохонага қатнаган, бироқ шифокорлар унга шунчаки дори ёзиб беришдан нарига ўтишмаган. Бу вақт ичида аёл қорни катталашаётгани ва думалоқ шаклга келаётганини пайқаган. Шундан сўнг у ҳомиладор бўлиб қолганман деб хаёл сура бошлаган.

2016 йил декабрда Холмс қорнида кучли оғриқни ҳис қилади. У зудлик билан шифохонага боради ва у ерда УТТ текширувидан ўтади. Буни қарангки, тухумдонида 6 килолик ўсма аниқланади.

Шифокорлар Холмсни операция қилиб, ўсма билан бирга битта тухумдонини ҳам олиб ташлашади. Таҳлил натижалари киста таркибида саратон тўқималари борлигини кўрсатди. Муолажанинг шарофати билан саратон ҳужайраларининг тарқалишига йўл қўйилмади.

Ҳозир Холмснинг соғлиги бутунлай тикланган. Болали бўлиш борасидаги хавотирларига қарамай, 2018 йил апрелда соғлом қизалоқни дунёга келтирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг