Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳукумат 4 та педагогика олийгоҳига янги ректорлар тайинлади

Ҳукумат 4 та педагогика олийгоҳига янги ректорлар тайинлади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан 4 та педагогика олийгоҳига ректор тайинланди.

Жумладан:

  • Йўлдошев Мақсуджон Абдуллаевич Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.
    У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи эди;
  • Тошкенбоев Улуғбек Ниғматович Тошкент шаҳридаги “А.И. Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди. 
    У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси эди;
  • Саидов Машъал Самадович  Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
    У бунга қадар Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири эди;
  • Ўроқов Шерзод Раҳмонович Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
    У бунга қадар Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори эди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг