Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукумат ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолияти такомиллаштирилади

Ҳукумат ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолияти такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг Атамалар комиссияси фаолиятини такомиллаштиришга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси Атамалар комиссияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари билан боғлиқ асосий масалаларни ҳал этиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг экспертлар гуруҳини қайта кўриб чиқиш, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи этиб белгилаш, Атамалар комиссиясининг таркиби, Атамалар комиссиясининг низомини қайта кўриб чиқиб, тасдиқлашга йўналтирилган.

Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар таклиф қилинган янги сўз ва атамаларни илмий ўрганиш, экспертизадан ўтказиш, тегишли таклифларни ишлаб чиқиш, сайтда эълон қилиш, муҳокамаларда келиб тушган таклифларни умумлаштириш, уларни ўрганиш, институт илмий кенгашида кўриб чиқиш учун таклифларни тайёрлаш, илмий кенгашда кўрилган янги сўз ва атамаларни Атамалар комиссиясига тақдим этишга тайёрлаш каби вазифаларни бажаришга масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, улар экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади ва натижалари бўйича Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қиладилар. Яъни, юқоридаги тартибда илмий асосланган янги сўз ва атамалар расмий истеъмолга киритилади.

Бундан ташқари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминланади.

Бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилинади.

Ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашни тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг