Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акциясини ўтказмоқда

Адлия вазирлиги «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акциясини ўтказмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан қонунларни оммага етказиш, фуқароларни ҳуқуқни билиш ва талаб қилишга чорлаш мақсадида 2018 йилнинг 10 ноябридан 10 декабрига қадар «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил» акцияси ташкил этилган ва айни кунларда бўлиб ўтмоқда.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу акция доирасида аҳолидан мурожаатларни қабул қилиш учун онлайн платформа очилди. Фуқаролар ҳафтанинг исталган куни исталган соатда (7/24 режимида) ушбу порталга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларнинг ҳар бири жойларга бориб ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.

Акция доирасида мурожаат йўллаш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг