Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ ва Миллий гвардия зиммасига янги вазифалар юкланди

ИИВ ва Миллий гвардия зиммасига янги вазифалар юкланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Фармон билан 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Стратегия мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий, услубий, илмий, ташкилий чораларни ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишни ўз ичига олган.

Стратегияда 6 та истиқболли йўналиш бўйича 96 та соҳавий тадбирлар, уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да эса 30 та аниқ чоралар назарда тутилмоқда.

Чоралар жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, соҳани рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш ва маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Стратегияда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш учун ички ишлар вазири шахсан масъул ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти эса Стратегияда белгиланган вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ҳар йили қўшма дастур ва «йўл харита»ларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади ва уларнинг ижросини мувофиқлаштиради.

Стратегия жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича услубий асос бўлиб хизмат қилади.

Унда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларининг қонунга хилоф тажовузлардан ҳимояланганлик ҳолати сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг