Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иккита вилоят солиқ бошқарма бошлиқлари ўзгарди

Иккита вилоят солиқ бошқарма бошлиқлари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё ва Наманган вилоятлари давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Қудратали Маматисаев Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Қудратали Маматисаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, 1997 йилгача ушбу инспекцияда турли лавозимларда ишлаган. 1997-2009 йиллар давомида Давлат солиқ қўмитасида масъул лавозимларда фаолиятини давом эттирган.

2009-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритган. 2014-2016 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 2016-2018 йиллар мобайнида Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.

Аввалроқ Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тиллаволдиев 1965 йилда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йилда Марғилон план-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан бошлаб, 2002-2017 йиллар давомида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, хўжалик бирлашмаси раҳбари ва Фарғона вилояти ҳокимлигида раҳбар лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг