Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди

«Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи ижроси юзасидан Термиз шаҳрида «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.

Таълим муассасаси 2020 йил 8 июн куни 24-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган. Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий сайтлари орқали бериб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг