Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инҳа университетига кириш имтиҳонлари онлайн намойиш этилади

Инҳа университетига кириш имтиҳонлари онлайн намойиш этилади

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) 2018 йил 19-20 июль кунлари бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларини онлайн режимда узатади.

Қайд этиш керак, IUT кириш имтиҳонларининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун кетма-кет учинчи маротаба университет сайтида ва «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали жамоатчилик учун онлайн режимда намойиш этилмоқда.

IUT онлайн режимда жамоатчиликка кириш имтиҳонларини кузатиш имкониятини берган Ўзбекистондаги биринчи университетлардан ҳисобланади.

Ҳар бир хоҳловчилар http://live.inha.uz саҳифаси орқали кириш имтиҳонларини кузатишлари мумкин. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган «Ўзкўргазмасавдо» залида веб-камералар ўрнатилган бўлиб, улар барча имтиҳонларни онлайн режимда намойиш этади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, у видео оқимини юклаб олишнинг юқори тезлигини таъминлайди. Интернет-провайдерларнинг кўпчилиги TAS-IX га пул олмасликларини инобатга олсак, фойдаланувчилар пулларини тежашади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг