Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инстаблогер «Asad Algo» 20 ёшида вафот этди

Инстаблогер «Asad Algo» 20 ёшида вафот этди

Жорий йилнинг 19 июль куни Инста-блогер «Asad Algo» вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, блогер калтакланиш оқибатида бошидан қаттиқ жароҳат олган ва уч кун давомида уйида даволанган. Аммо аҳволи ёмонлашгач, бошидан операция қилинган ва жарроҳлик столида юраги тўхтаб, вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, «Asad Algo» номи билан танилган 20 ёшли блогер вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг