Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Интер»нинг Жекога тиши ўтмаяпти — 1 февралда кеч бўлади

«Интер»нинг Жекога тиши ўтмаяпти — 1 февралда кеч бўлади

Фото: EPA

«Интер» ва «Рома»нинг ҳужумчиларни айирбошлаш режаси барбод бўлди. Миланликлар Римдан легионер Жекони олиб келишмоқчи эдилар.

Эдин Жеко «Рома» бош мураббийи Паулу Фонсека билан келишмай қолган. Римликларнинг энг яхши тўпурари асосий таркибдан захира ўриндиғига бадарға қилинган. Келишмовчиликдан фойдаланиб қолиш ниятида «Интер» боснияликни ва римликларни кўндиришга уриниб кўрди. Эвазига Алексис Санчес таклиф қилинди.

Бироқ жамоа раҳбарлари келиша олишмади. Музокаралар тўхтагани йўқ, Италияда трансфер эшиги 1 февраль куни ёпилади. Маълумотларга кўра, Жеко яна Манчестерга қайтиши, бироқ «қизил либос»да тўп суриши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг