Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иордания подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)

Иордания подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг