Ўзбекистонда ярим йилда иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар сабаб 137 киши вафот этган
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ жами 447 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда Меҳнат инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, содир бўлган ҳодисаларнинг 21 таси гуруҳий, 311 таси оғир оқибатли, 113 таси эса ўлим билан якунланган.
Ҳисобот даврида бахтсиз ҳодисалар оқибатида 494 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган, 137 нафари эса ҳалок бўлган.
Шунингдек, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига 10 миллиард 376 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳамда ойлик зарар пуллари ундириб берилгани маълум қилинди.
Соҳалар бўйича эса энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат (144 та) ва қурилиш (127 та) тармоқларида содир бўлган. Шунингдек, бошқа соҳаларда 87 та, транспорт ва логистика соҳасида 17 та, савдо ва хизматларда 16 та, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида 14 тадан, таълимда 13 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Энг кам кўрсаткич маданият ва спорт соҳасида кузатилиб, бу йўналишда 2 та бахтсиз ҳодиса юз берган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳудудлар кесимида:
- Тошкент шаҳри — 95 та
- Тошкент вилояти — 58 та
- Қашқадарё — 38 та
- Бухоро — 34 та
- Самарқанд — 33 та
- Андижон — 33 та
- Навоий — 31 та
- Фарғона — 23 та
- Қорақалпоғистон — 20 та
- Сирдарё — 19 та
- Наманган — 18 та
- Жиззах — 16 та
- Сурхондарё — 16 та
- Хоразм — 13 та


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter