Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда «Қизил ўқ»нинг ҳалокати икки кишини ҳаётдан олиб кетди

Италияда «Қизил ўқ»нинг ҳалокати икки кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото: «Ntv.ru»

«Қизил ўқ» (Frecciarossa) тезюрар поезди рельсдан чиқиб кетиши натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, 28 киши жароҳатланди, дея хабар берди «Sputnik Радиоси».

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 5:35 да содир бўлган. 9595 рақамли поезд Миландан Салернога сафарга чиққан, бироқ йўлда рельсдан чиқиб кетган, иккита вагон ағдарилиб кетган.

Икки киши ҳаётдан кўз юмди – иккаласи ҳам поезд машинисти. 28 нафар йўловчи жабр кўрди: улар енгил жароҳатланишган ва тиббиёт муассасасига етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг